Мбаппенинг жароҳати жиддий эмас
Ads

Бироз олдин “Монако” ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция чемпионати 1-турида “Тулуза”га қарши баҳсда жароҳат олгани ҳақида хабар берган эдик. Клуб бош мураббийи Леонардо Жардимнинг айтишича, жароҳат жиддий эмас.

“Бу ерда бошқача нарса йўқ. Билишимча, унинг тикланиши учун 2-3 кун вақт кетади”, – деб айтиб ўтди монегаскликлар устози матбуот анжуманида.

Кечаги баҳснинг 75-дақиқасида Мбаппе жароҳати сабаб алмаштирилган эди. “Монако”нинг кейинги ўйини эса 13 август куни меҳмонда “Дижон”га қарши кечади.