Мэдисон Кизнинг қўли баланд келди
Ads

Мельбурн шаҳрида аёллар ўртасида ўтаётган Австралия очиқ чемпионатининг биринчи давра баҳслари кескин ва муросасиз ўтмоқда.

Ушбу давранинг қизиқарли ўтган учрашувларилдан бири америкалик Мэдисон Киз ва австралиялик Дестан Айява ўртасида ўтди. Унда Киз рақибини ҳар иккала сетда 6:2 ҳисобида таслим қилди.

Энди "Аustralian Open" турнирининг иккинчи даврасида М.Киз россиялик Анастасия Потаповага қарши кортга чиқади.