Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси Россияда ўтаётган мусобақа финалига йўл олди

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги халқаро мусобақада иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.  

Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат жамоалар ўртасида халқаро Суперкубок мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада Жамшид Асадов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашмоқда. Турнир регламентига мувофиқ унда 2004-2005 йилларда туғилган футболчилар тўп суради.

Россия, Туркия,  Ўзбекистон ва Каталония терма жамоалари ҳам иштирок этааётган Халқаро Суперкубок мусобақасида дастлабки учрашувлар ўтказилиб, финалчилар аниқланди. Унга кўра, “Галактика” (0:1), “Атлетик” (3:0), “Интер” (1:0), “Цумада” (4:1) жамоалари билан баҳс олиб борган ўзбекистонлик футболчилар финалда россиялик тенгқурларига қарши майдонга чиқадиган бўлишди. Финал учрашуви эса бугун ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!