Мексика термасининг собиқ устози Парагвайни ўз бошқарувига олди
Ads

Мексика терма жамоасининг собиқ устози Хуан Карлос Осорио Парагвай термасига бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда Парагвай футбол Ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Осарио жамоа билан Америка Кубоги–2019 ва ЖЧ–2022 мусобақаларида ишлайди.

Бундан аввал Парагвай термасини Франсиско Арсе бошқариб борганди. Парагвайликлар ЖЧ–2018 турнирига йўлланма ола билмади.