Мексикада ЖЧ-2018 учрашуви вақтида 14 киши ўлдириб кетилди
Ads

Мексиканинг Сьюдад-Хуарес шаҳрида 14 киши қуролли кишилар ҳужум оқибатида ҳалок бўлди, дея хабар беради viportal.co нашри. Ҳужум ташкил қилинган вақтда мухлислар ЖЧ-2018 турнири доирасида Жанубий Корея - Мексика (1:2) учрашувини томоша қилаётган эди.

Мухлисларга ҳужум оқибатида олти киши ҳалок бўлган ва иккитаси жароҳат олган. Худди шу вақтда нотаниш кимса гўзаллик салонида ўйин томоша қилаётган 5 нафар одамни ўлдирган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳужум қилганлар кўк фургонда келган.

Полиция бу бўйича қидирув ишларини олиб бормоқда. Шаҳар жаҳондаги энг хавфли ҳудуд ҳисобланади. Июн ойида бу ерда 116 киши ўлдириб кетилган.