Менье: Неймар XXI асрнинг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин
Ads

Бельгия терма жамоаси ҳимоячиси Томас Менье ПСЖдаги жамоадоши Неймар ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди.

“Неймар жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин. Ва агар истаса хатто XXI асрнинг ҳам тенгсиз футболчисига айланиши мумкин. У – ноёб футболчи. Швейцарияликлар унга қарши яхши ўйнашди, умид қиламанки бошқа жамоалар ҳам улардан ўрнак олиб ҳаракат қилишади. Бу эса бизга ёрдам бериши мумкин. Неймар – сенсацион футболчи. У исталган пайт майдондаги вазиятни ўзгартириб юбориши мумкин”, - дейди Менье.