Мертенс

"Наполи" ҳужумчиси Дрис Мертенс жамоа тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.

Бельгиялик футболчи Италия кубогининг ярим финали доирасида "Интер" (1:1) га қарши кечган учрашувда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди ва бу унинг неаполликлар сафидаги 122-голи бўлди.

Шу тариқа, Мертенс жамоанинг собиқ аъзоси Марек Гамшикни (121 та гол) ортда қолдирди. Бу борада учинчи поғона Диего Марадонага (115 та гол) тегишли!

Бундан ташқари, бельгиялик "Наполи" сафида 311 та баҳс ўтказган ва бу борада саккизинчи ўринда бормоқда. Ушбу рўйхатни жамоа сафида 520 та беллашувда майдонга тушган Марек Гамшик бошқариб турипти.

Eaar9_IWAAAgIiT

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)