Месси – «Хетафе» га қарши ўйинда беш кўрсатгич бўйича устун

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лига доирасидаги 24 тур ўйини ҳисобланган «Хетафе» (2:1) га қарши ўйинда бешта кўрсатгич бўйича устунлик қилди.

Булар:
*Месси 6 марта дарвозага зарба йўллади. Бу ўйиндаги энг юқори натижа;
*Месси бошқалардан кўпроқ тўпни олиб қўйди (беш марта);
*Мессига қарши кўпроқ фол ишлатилди (5 марта);
*Месси кўпроқ голли вазиятлар ярата олди (уч марта);
*Месси дарвозага 2 марта аниқ зарба бера олди;

Примера доирасидаги «Барселона»нинг сўнгги 8 голининг 7тасида Месси иштирок этди.
Месси – Ла Лигада 14та гол билан лидер бўлиб турибди. Бундан ташқари у ассистентлар жадвалида ҳам биринчи ўринда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Hikmatov S
16/02/2020 12:49
Messi tengsiz óyinchi
&
AMUDARYO MANG'IT
16/02/2020 10:51
Messi baribir Ajoyib o'yinchi