Месси, Роналду ва Неймар Инстаграм талқини бўйича ЖЧ-2018нинг рамзий терма жамоасига кирди
Ads

Инстаграм ижтимоий тармоғи ЖЧ-2018да иштирок этаётган футболчиларнинг ушбу ижтимоий тармоқдаги саҳифасидаги фойдаланувчилар сонига қараб жаҳон чемпионатининг рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.

Унга кўра таркиб қуйидагича кўриниш олди:

Дарвозабон: Мануэль Нойер "Бавария" (9,2 миллион ўқувчи)

Ҳимоячилар: Марсело "Реал" (25,1), Жерар Пике "Барселона" (16,2), Тьяго Силва ПСЖ (12,8).

Ярим ҳимоячилар: Андрес Иньеста "Виссел Кобе" (22,9), Тони Кроос "Реал" (17,0), Месут Ўзил "Арсенал" (16,3), Иско "Реал" (14,0).

Ҳужумчилар: Криштиану Роналду "Реал" (126,7), Неймар ПСЖ (93,5), Лионель Месси "Барселона" (91,8).