Месси 2016 йил нега "Барселона"дан кетишни истаган?

“Барселона” сардори Лионель Месси 2016 йилда жамоадан кетишига бир баҳя қолгани ҳақида гапириб берди.

Эслатиб ўтиш лозимки, ўшанда аргентиналик футболчи ва унинг отасини Испанияда 4,1 млн евро миқдоридаги солиқдан бўйин товлашда айблашган эди.

“Солиқ билан муаммолар келиб чиққач, мен кетишни хоҳлаганман. “Барселона”ни деб эмас, Испанияни деб. Бу ерда менга ёмон муомала қилишганини ҳис қилдим ва шунинг учун бу ерда қолишни истамадим. Аммо, ўшанда ҳам мен бирорта ҳам расмий таклифни кўриб чиқмаганман, чунки ҳамма “Барселона”да қолишни хоҳлашимни биларди. Бу оилам учун ҳам қийин пайт эди. Яхшиямки, фарзандларим ҳали ёш ва бу нарсаларни тушунишмас эди. Энди мен ва оилам “Барселона”да қолишни хоҳлаймиз. Фаолиятимни шу ерда якунламоқчиман”, - дейди 32 ёшли футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!