Месси: Антуан Гризманн менга ёқади
Ads

 

“Барселона” жамоаси етакчиси Лионель Месси мавсум якунлари ҳақида сўзлади ва “Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманнинг каталонияликлар сафига қўшилиши мумкинлигига ўз муносабатини билдирди.

“Яхши мавсум ўтказдик. Мамлакат чемпионати ва Кубогини қўлга кирита олдик. Европа Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетганимиздан афсусдаман, бизга катта устунлик бор эди. Келаси мавсум яхшироқ ўйнашимизга умид қиламан.

Менга Гризманн ёқади. Ҳозирги кунда у энг яхшиларидан бири. Унинг трансфери ҳақида кўп гап-сўзлар бўлмоқда. Якун қандай бўлишими билмайман, аммо Гризманн каби футболчилар “Барселона”да яхши кутиб олинади”, – деди Месси.