Месси
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби форварди Лионель Месси яқиндагина Япониянинг "Виссел Кобе" клуби билан шартнома имзолаган ярим ҳимоячи Андрес Иньестанинг ўрнига келиши мумкин бўлган бир нечта номзодларни кўриб чиқмоқда.

Испан ОАВлари тарқатган хабарга кўра аргентиналик футбол юлдузи Иньестанинг “Барселона”даги ўрнида Миралем Пьянич (“Ювентус”), Адриан Рабьо (ПСЖ) ва Марко Верратти (ПСЖ) каби футболчилардан бирини кўрмоқчи.

Мессининг фикрича каталонияликлар раҳбарияти жамоага Иньеста даражасидаги футболчини олиб келиши шарт.