Месси: Биз "Реал" сингари бор кучимизни фақат бир совринга қаратмаймиз

Каталониянинг “Барселона” клуби форварди Лионель Месси ўз жамоасини Мадриднинг “Реал” клуби билан солиштирди.

“Мавсум аввалида биз барча совринларни қўлга киритишни мақсад қиламиз ва айнан шу нарса бизни бошқалардан ажратиб туради. Масалан, “Реал” бу мавсум фақат Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни режа қилди ва бор кучини айнан мана шу мусобақага қаратди. Улар Ла Лига ва Кубокдан анча узоқда қолиб кетишди. Бу тўғрими ёки нотўғри тушуниш қийин. Агар улар ютқазганларида мавсумни совринсиз якунлашар эди. Бироқ, уларга ЕЧЛда ғолиб чиқиш насиб қилди. Аммо биз бошқалар сингари бор эътиборимизни фақат бир мусобақага қарата олмаймиз. Бизга Ла Лига ҳам, Кубок ҳам керак”, - дейди Месси.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” якунланган мавсум Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан бўлса, “Барселона” Испания чемпионати ва Кубогида зафар қучди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!