Месси: Биз Россияга фаворит сифатида бормаяпмиз
Ads

“Барселона” клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Россияда бўлиб  ўтадиган мундиалда ҳамюртларини реалликка чақирди.

Одамлар Россияга фаворит сифатида бормаётганимизни тушунишлари керак, аммо таркибимизда яхши футболчилар борлигидан хурсандмиз. Мен бу жамоага ишонаман. Бизда иқтидорли ва тажрибали ўйинчилар бор, бироқ биз ўзимизни энг зўрмиз дея олмаймиз, чунки бу хато. Турнирда Бразилия, Испания, Германия термаларини ушбу рўйхатга киритса бўлади.

– Бир куни дўстим билан суҳбатлашиб қолдим: “Эшит, агар сен Испания терма жамоасида тўп сурганингда жаҳон чемпиони бўлардинг. Аммо менинг ҳаёлимга бундай фикр умуман келмаган, – дейди аргентиналик футболчи маҳаллий 13-каналга берган интервьюсида.