Месси бугун “Леванте”га қарши баҳсда иштирок этмайди
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби форварди Лионель Месси бугун Ла Лиганинг 37-туридан ўрин олган “Леванте”га қарши сафар учрашувида иштирок этмайди.

Гап шундаки, жамоа бош мураббийи Эрнесто Вальверде узоқ давом этган оғир мавсумдан сўнг аргентиналик футболчига бироз дам беришга қарор қилган.

Ушбу ўйинда шунингдек Серхи Роберто, Самуэль Умтити ва Алеш Видаль каби футболчилар ҳам иштирок этишмайди. Роберто дисквалификация сабаб ўйнай олмаса, Умтити жароҳати сабаб майдонга туша олмайди. Видалнинг эса шунчаки спорт формаси талаб даражада эмас.

Маълумот учун, “Леванте” – “Барселона” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 23:45да старт олади.