Месси Чемпионлар лигасида навбатдаги рекордини ўрнатди

Каталониянинг “Барселона” клуби форварди Лионель Месси жорий мавсум Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ўз ҳисобига жами 6та гол ёздириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, шу тариқа 31 ёшли аргентиналик футболчи ЕЧЛ гуруҳ босқичи тарихидаги энг яхши тўпурарга айланиб олди. Унинг ҳисобида гуруҳ босқичида 67та ўйинда 66та гол мавжуд. Умумий олганда эса Месси Чемпионлар лигасида жами 129та ўйинда иштирок этган ва рақиблари дарвозасига 106та гол уришга эришган.

Маълумот учун, Месси жорий мавсум “Барселона” сафида жами 18та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 17та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!