Месси
Ads

"Барселона" форварди Лионель Месси кеча "Реал"га қарши бўлиб ўтган Испания кубоги ярим финал жавоб ўйинида майдонга тушди.

Эътиборлиси, бу 31 ёшли аргентиналик футболчи учун фаолиятидаги 40-“эль-класико” бўлди. Месси шу тариқа “эль-класико”ларда энг кўп ўйин ўтказган футболчилар орасида кучли бешликка кирди.

Ушбу рўйхатда Мессидан олдинда фақатгина Мануэль Санчис ("Реал" 43), Франсиско Хенто ("Реал" 42), Хави (“Барселона” 42) ва Серхио Рамослар ("Реал" 41) бормоқда.