Месси энди бурчак зарбаларидан гол киритишни хоҳлаб қолди-ми? (видео)
Ads


Кеча Испания чемпионатининг 18-турида “Барселона” ўз майдонида “Лас Пальмас” клубини қабул қилганидан хабарингиз бор. Учрашув кутилганидек майдон эгаларининг тўлиқ назорати остида кечди ва якунда "кўк-анор ранглилар" 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйинда каталонияликлар етакчиси Лионель Месси гол киритди ва примерода дарвозасини ишғол этган жамоалар сонини 35тага етказиб олди. Бу борада у “Реал” афсонаси Раулнинг натижасини такрорлади.

Эътиборлиси сўнгги 3та учрашувдан буён жарима зарбаларидан аъло даражада фойдаланаётган аргентиналик футболчи энди бурчак зарбаларидан ҳам гол киритишга уриниб кўрмоқда. Аниқроғи кечаги учрашувда бурчак зарбаларининг бирида Месси тўпни тўғри “Лас Пальмас” дарвозаси томон йўллади ва сал қолса бу вазият гол билан якунланар эди.

Ушбу ҳавола орқали бунга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин.