Месси ФИФАнинг тақдирлаш маросимига бормайди
Хабарингиз бор, бугун Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФА 2016 йил якунлари бўйича тақдирлаш маросимини ўтказади.
Ушбу маросимда йилнинг энг яхши футболчиси совринига даъвогар бўлган “Барселона” клуби футболчиси Лионель Месси иштирок этмайдиган бўлди.
Клуб матбуот хизматининг хабар тарқатишича, каталонияликлар ҳужумчиси Цюрихда ўтказиладиган тадбирга келишдан кўра, Испания чемпионати доирасида ўтказиладиган Бильбаонинг “Атлетик” клубига қарши учрашувга тайёргарлик кўришни маъқул кўрган.
Маълумот ўрнида, ушбу совринга Мессидан ташқари, “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду ва “Атлетико” вакили Антуан Гризманлар даъвогарлик қилмоқда.
Фикрлар