Аввалроқ хабар берганимиздек, УЕФА ўз веб-сайтида Европа чемпионлар лигасининг жорий ҳафтадаги энг яхши футболчиси бўлишга 4та даъвогарни эълон қилганди. 

Сўровнома натижаларига кўра, "Барселона" клуби юлдузи Лионель Месси ЕЧЛнинг ҳафта футболчисига айланди.

Айтиб ўтиш жоизки, унинг рақиблари Набиль Фекир ("Лион"), Жеймс Милнер ("Ливерпуль") ва Поль Погба ("Манчестер Юнайтед") каби футболчилар бўлишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!