Месси: Иккала ўғлим ҳам футболни яхши кўради
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси Marca нашрига берган интервьюсида ўғиллари Тьяго ва Матеолар ҳақида ҳам гапирди.

“Иккала ўғлим ҳам футболни яхши кўради. Тьяго катта бўлгани учун футболга кўпроқ тушунади. У менга нисбатан жуда ҳам талабчан ва баъзан огоҳлантириш ҳам беради. У “Барселона”ни, Ла Лигани ва Чемпионлар лигасини кузатади. Агар ишлар у қадар яхши кечмаётган бўлса, у мендан барачасини сўрайди. Қайсидир ўйин ёмон ўтса, Тьяго бунинг сабабини тушунтириб беришимни талаб қилади. Биз у билан жуда кўп гаплашамиз”, - дейди аргентиналик футбол юлдузи.