Месси Испанияга қарши ўйинда иштирок этиши мумкин
Ads

Аргентина терма жамоаси устози Хорхе Сампаоли кеча бўлиб ўтган Италияга (2:0) қарши ўртоқлик ўйинидан сўнг ушбу ўйинда иштирок этмаган жамоа етакчиси Лионель Мессининг ҳолати ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бугун жудаям қизиқ ўйин бўлди. Нега бу баҳсда Месси иштирок этмади? Сабаби у машғулотлар пайтида мушокаларида бироз оғриқ ҳис қилди. Шу боис биз таваккал қилишни истамадик ва уни майдонга тушурмадик. Ўйлайманки Лео Испанияга қарши баҳсда ўйнай олади”, - дейди Сампаоли.

Эслатиб ўтамиз, Испания ҳамда Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ушбу баҳс 27 март куни Мадриддаги "Ванда Метрополитано" стадионида бўлиб ўтади.