Месси жарима майдони ташқарисидан гол киритиш борасида яққол етакчига айланиб олди

Хабарингиз бор кеча Испания Ла лигасининг 32-туридан ўрин олган учрашувда “Барселона” ўз майдонида “Реал Сосьедад” футболчилари билан куч синашди. Голларга бой кечган баҳс 3:2 ҳисобида майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди.

Учрашувда каталонияликлар етакчиси Лионель Месси дубл қайд этиш билан бирга жамоасининг 3-голига ассистентлик ҳам қилди. Эътиборлиси аргентиналик футбол афсонаси мавсумда жарима майдончасига кирмай киритган голлари сонини 7тага етказиб олди. Бу эса жорий мавсум кучли бешлик чемпионатларидаги энг яхши натижа бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Испания чемпионатининг 28та учрашувида майдонга тушган Мессининг ҳисобида 29та гол мавжуд. Айни шу сабаб у чемпионат тўпурарлари орасида яққон пешқадамлик қилмоқда.

"Барселона" қийинчилик билан "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди

"Барселона" ўз майдонида "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди? (видео)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!