Месси: Жавоб баҳсида худди ПСЖга қарши учрашувдагидек сўнгги сонияларгача курашамиз

 

“Барселона” клуб ҳужумчиси Лионель Месси Испания суперкубоги жавоб баҳси олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

- Биз биринчи учрашувда мағлуб бўлдик. Бос устига ўз майдонимизда. Энди бизга Мадриддиа қийин бўлади. Аммо “Барселона” асло таслим бўлмайди. Худди ПСЖга қарши учрашувдагидек курашамиз, - дейди Месси.

Эслатиб ўтамиз, суперкубокдаги дастлабки беллашувда 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Жавоб баҳси эса 17 августда Мадридда ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!