Месси кучли бешлик чемпионатлари футболчилари орасида биринчи бўлди
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби форварди Лионель Месси кеча Ла Лиганинг 16-турида “Леванте”га (5:0) қарши баҳсда хет-трик қайд этиш билан бирга жамоасининг 1та голига ассистентлик ҳам қилди.

Шу тариқа 31 ёшли аргентиналик футболчининг бу мавсум “гол+пас” тизими бўйича тўплаган очколари 22тага етди. Эътиборлиси, у жорий мавсум Европанинг кучли бешлик чемпионатларида тўп сураётган футболчилар орасида 20талик довондан ошган илк футболчига айланди.

Маълумот учун, Месси ҳозирча 19та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 20та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Месси сўнгги 9 йилда 8-марта йил давомида 50тадан кўп гол ургани ҳақида хабар берган эдик.

Минбар

Барча блоглар