Месси Ла Лига рекордчисига айланди

"Барселона" клуби форварди Лионель Месси кеча “Севилья”га (4:0) қарши ўйинда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, 32 ёшли аргентиналик футболчи шу тариқа XXI асрда Испания Ла Лигасида кетма-кет 16 та мавсумда гол урган илк ўйинчига айланди.

Маълумот учун, Месси “Барселона” тарбияланувчиси ва клуб тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У шу кунгача жами 692 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 604 та гол ёздириб қўйишга эришган. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!