Месси: Ла Лигадаги ҳар бир жамоа истаган жамоасини мағлуб эта олади

“Барселона” форварди Лионель Месси Ла Лигадаги рақобат ҳақида гапирди.

“Испания чемпионати тобора барқарорлашиб бормоқда. Истаган жамоа истаган жамоасини мағлубиятга учратиши мумкин. Меҳмонда ўйнаш қийинлашиб бормоқда. Жамоалар ўз майдонларида янада кучли бўлиб боришмоқда. Улар мақсадга эришиш учун уйда ғалаба қозониш кераклигини билишади. Бу эса чемпионатни кучайтиради”, - дейди аргентиналик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ўтган 16 турдан сўнг Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!