Месси машғулотлар пайтида жуда чиройли тарзда дарвозани ишғол этди (видео)
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби мухлислар учун очиқ машғулот ўтказди.

Эътиборлиси, машғулотлар чоғида “кўк-анор ранглилар етакчиси” Лионель Месси жуда чиройли гол киритишга эришди.

Маълумот учун, 31 ёшли аргентиналик форвард жорий мавсум “Барселона” сафида жами 20та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 21та гол ҳамда 13та голга ассистентлик қилишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар ўзларининг навбатдаги учрашувини 6 январь куни “Хетафе”га қарши ўтказишади.