Месси Неймарга омад тилади
Ads

Испаниянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси ПСЖга ўтиши кутилаётган Неймарга омад тилади.

“Сен билан муваффақиятга эришган йилларимиз ажойиб ўтган эди. Фаолиятингдаги янги босқичда сенга омад тилайман. Кўришамиз”, – деб ёзиб қолдирган аргентиналик форвард ўзининг “Instagram”даги расмий саҳифасида.

Қайд этиш жоиз, “Барселона” 2013 йил Неймарни “Сантос”дан 88,2 млн евро эвазига харид қилган эди.