Месси: Неймарнинг тақдири менинг тўйим куни ҳал бўлганини билмаганман

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Лиоенль Месси бразилиялик собиқ жамоадоши Неймарнинг ПСЖга ўтганидан сўнгги дақиқаларгача бехабар бўлганини айтди.

“Очиғи, Неймарнинг тақдири тўйим куни ҳал бўлганини билмаганман. АҚШ сафари якунига қадар биз у билан бу мавзуда суҳбатлашдик. Ўшанда у қайси қарорни қабул қилиш унинг учун энг тўғри бўлишини билмаётгани ҳақида айтган эди. Кўпчилик биз унинг ПСЖга ўтиши олдиндан билганимиз ҳақида гапиради, лекин аслида биз у билан бу ҳақда сўнгги кунларгача гаплашганмиз”, - дейди аргентиналик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Неймар ўтган ёзги трансферлар чоғида “Барселона”дан 222 млн евро эвазига ПСЖга кўчиб ўтган эди.

Минбар

Барча блоглар