Месси

"Барселона" форварди Лионель Месси келажакда Аргентинанинг "Ньюэллз Олд Бойз" клубига ўтмаслигига ўғли Тьяго сабаб бўлишини айтди.

“Мен “Ньюэллз Олд Бойз”да ўйнашни орзу қиламан, аммо келажакда нима бўлишини билмайман. Мен бу ҳақда Тьяго билан гаплашганимда унинг ғазаби келади. Чунки, биз у ерга борганимизда у дарҳол “Барселона”га, яъни дўстларининг олдига қайтишни хоҳлайди. Оилам эса мен учун биринчи ўринда туради”, - дейди 32 ёшли аргентиналик футболчи.

Маълумот учун, Месси 12 ёшгача “Ньюэллз Олд Бойз” клуби академиясида шуғулланган. Шундан сўнг у “Барселона”га келган.