Месси

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси кеча бўлиб ўтган “Олимпиакос”га (3:1) қарши ўйин пайтида гетраси ичидан нимадир олди ва еди. Бу ҳолат эса айни дамда кўпчиликнинг қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Marca нашрининг ёзишича учрашувнинг 10-дақиқасида содир бўлган бу вазиятда аргентиналик футболчи глюкоза таблеткасини қабул қилган.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли Лео шу куни ўйиннинг 61-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол этди ва ўзининг еврокубоклардаги голлари сонини 100тага етаказиб олди.