Месси профессионал фаолиятини қаерда якунлайди?

Яқинда «Барселона» клуби президенти Хосеп Мария Бартомеу видеоалоқа орқали «Мундо Депортиво» нашрига интервью берди.

Унда бир қатор масалаларга клуб президенти ўз муносабатини билдирди. Шунингдек, Лионель Месси борасидаги саволларга ҳам жавоб берар экан, унинг фаолиятини “Барса”да якунлаши ҳақида ишонч билан гапирди.

- Месси билан шартномани янгилаш ҳозирги глобал инқирозга таъсир қиладими ёки уни кечиктириши мумкинми?

- Ҳозир биз бор эътиборимизни ушбу пандемиянинг клубга таъсири ва фавқулодда вазиятда нима бўлиши мумкинлигига қаратганмиз. Биз буни қилишимиз, улар билан (Мессининг агентлари) гаплашиб олишимиз керак эди. Бироқ бу ишни биз вақти келганда амалга оширамиз.

- Лео билан шартномани узайтиришдан ташвишда эмассиз...

- Йўқ, Месси буни кўп маротаба айтган. У профессионал фаолиятини «Барселона»да тугатмоқчи, шунинг учун бу бизни қизиқтирмайди. Аммо келишиб олиш учун у билан бир стол атрофида ўтиришимиз керак бўлади.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)