Месси сўнгги 9 йилда 8-марта гол уриш бўйича 50талик довондан ошди
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби форварди Лионель Месси кеча Ла Лиганинг 16-тури доирасида "Леванте"га (5:0) қарши кечган баҳсда хет-трик қайд этди.

Эътиборлиси, шу тариқа 31 ёшли аргентиналик футболчининг жорий 2018 йилдаги голлари сони 50тага етди. У фаолиятидаги сўнгги 9 йил давомида 8-марта бир йилда 50тадан ортиқ гол уришга эришди.

Маълумот учун, Месси 2010 йил 60та, 2011 йил 59та, 2012 йил 91та, 2013 йил 45та, 2014 йил 58та, 2015 йил 52та, 2016 йил 59та ҳамда 2017 йил 54 гол урган.

Қайд этиш лозимки, унинг 2012 йилда киритган 91та голи жаҳон рекорди ҳисобланади.