Месси терма жамоа машғулотида ажойиб гол киритди (видео)

Аргентина терма жамоаси айни дамда Манчестер шаҳрида 23 март куни бўлиб ўтадиган Италияга қарши баҳсга тайёргарлик кўрмоқда.

Аргентиналиклар етакчиси ҳисобланган Лионель Месси жамоанинг кечаги кунги машғулотларида ажойиб гол муаллифига айланди. Аниқроғи, тўпни майдон марказида қабул қилиб олган 30 ёшли футболчи жарима майдончасигача футболчиларни алдаган ҳолда етиб келди ва дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олиб, гол киритишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)