Месси тўпурарлар пойгасида Роналдуга қачон етиб олади?

Европада мамлакатлари чемпионатлари орасида Бундеслига, Ла Лига ва А Серия мусобақалари бошланди. Бу лигалардаги энг моҳир тўпурарлар яна рақиб дарвозабонларини ранжита ошлади. Пандемиялан кейин қайта тикланган Бундеслига баҳсларида“Бавария” форварди Роберт Левандовски бешта гол урди. “Барселона” сардори Лионель Месси гол уриш ва голли пас узатишда жонбозлик кўрсатмоқда.

Тўпурарлар рейтингида ғолиблик учун кураш айнан Лионель Месси ва Криштиану Роналду ўртасида кечиши кундек равшан. Чунки бу икки футболчи қолган рақобатчиларидан анча илгарилаб кетган.

Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, энг зўр тўпурарлар рейтингидан асосан узоқ йиллардан буён тўп сураётган, фаолиятини якуний босқичини бошдан ўтказаётган ҳужумчилар жой олган. Шунинг учун яқин йилларда бу рўйхатда кескин ўзгаришлар бўлиши кутилмаяпти.

Хуллас, рейтингни энг юқори поғонасини 728 та гол урган “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду эгаллаб турибди.

Роналдунинг юлдузли онлари ҳали олдинда ёхуд у нега "Ювентус"да қолиши керак?

Иккинчи поғонадан жой олган Лионель Месси ҳам етти юзлик маррага яқинлашиб қолди. Аргентиналик юлдуз ҳисобидаги голлар сони 700 тани ташкил қилмоқда.

Футболчилик фаолиятини давом эттираётганлар орасида фақатгина Роналду ва Мессига еттиюзлик маррани забт этиш насиб этган холос. 

Кучли учликни тўпурарлар орасида ёши энг катта бўлган Златан Иброҳимович 522 та гол билан якунлаб берди.  

Замонамизнинг энг зўр тўпуралари ва уларнинг натижаси билан танишинг:

  1. Криштиану Роналду («Ювентус») — 728 та гол

image39886099_87a0ab6d7d0faefa61ddc6bc17595b9e

  1. Лионель Месси («Барселона») — 700 та гол

lionel-messi-igrat-v-futbol-eto-dar_1591983547879932178

  1. Златан Ибрагимович («Милан») — 522 та гол

5ee3b1b7ae5ac9701025191d

  1. Роберт Левандовски («Бавария») — 466 та гол

401080

  1. Луис Суарес («Барселона») — 460 та гол

1563318351_0_0_3072_1728_600x0_80_0_0_fdc69933162a0ccb358dda877bdcc503

  1. Серхио Агуэро («Манчестер Сити») — 412 та гол

4ee0b20da4af596d447102eb1c7d34ae

  1. Клас-Ян Хюнтелар («Аякс») — 399 та гол

rb-10112211

  1. Эдинсон Кавани (ПСЖ) — 391 та гол

900001654f632bde231d1c7dbcc8b69a5e52e592ade29443693128

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар