Месси тўпурарлик бўйича тарихий рекорд ўрнатди ёхуд Роналду яна армонда
Ads
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси клублар иштирокидаги халқаро турнирларда 100 та гол урган биринчи футболчи сифатида тарихдан жой олди.
 
Европа чемпионлар лигаси гуруҳ баҳсларининг бешинчи турида "Селтик" дарвозасига иккита  гол урган Месси жамоасига ғалаба келтириш билан бир қаторда халқаро турнирлардаги голлари сонини 100 тага етказди.
 
Лионель Месси шу голларидан 92 тасини Чемпионлар лигаси, бештасини клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва учтасини Европа Суперкубогида урган. Бунинг учун аргентиналик суперҳужумчига 119 та ўйин кифоя қилди.
 
Аслида Месси ўрнатган рекордни уришга "Реал" етакчиси Криштиану Роналду жуда яқин турганди. Ҳозирча португалиялик суперфутболчи ҳисобида халқаро турнирларда урилган 99 та гол бор. Бироқ, Роналду Мессини Европа чемпионлар лигасида урилган голлар бўйича ортда қолдирмоқда. "Кўҳна қитъа"нинг энг нуфузли турнирида Криштиану рақиблар дарвозасига 95 та гол урган.