Месси учинчи бор ота бўлади
Ads

Испаниянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси учинчи бор ота бўлади. "Аs" нашрида ёзилишича, футболчининг рафиқаси Антонелла Рокуццо учинчи фарзандига хомиладор.

Маълумот учун, ушбу жуфтликнинг икки нафар фарзандлари бор. Улар 1 ёшли Матео ва 4 ёшли Тьяголардир.

Месси ва Антонелла эса шу йилнинг 30 июнида оила қуришган эди.