Месси учинчи ўғлининг исмини нима деб қўяди?
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионел Мессининг оиласи яна бир кишига кўпаядиган бўлди. Four Four Two нашри тарқатган хабарга кўра, Месси ва унинг рафиқаси Антонелло Ракуццо учинчи фарзандни кўришга тайёрланишмоқда.

“Янги меҳмон” феврал ойининг сўнгги ёки март ойининг бошларида дунёга келиши кутилмоқда. Хабарда айтилишича, Месси унинг исмини Чиро деб қўяди.

Маълумот учун, Мессининг Тиаго ва Матео исмли ўғиллари ҳам бор.