Месси ва Гризманнинг голлари

Испания Ла Лигасининг 21-турида “Барселона” ўз майдонида “Атлетик”ни қабул қилди.

“Камп Ноу”даги ўйин 2:1 ҳисобида майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди. Шу куни “Барса”га ғалаба келтирган голларга Лионель Месси (20') ва Антуан Гризманн (74') муаллифлик қилди. Бильбаоликлар ҳисобига ёзилган голни эса Жорди Альба (49' автогол) ўз дарвозасига киритиб қўйди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)