Месси ва Роналду Либертадорес кубоги финалига ташриф буюради
Ads

Замонамизнинг энг зўр футболчилари - Криштиану Роналду ва Лионель Месси 9 декабрь куни "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтадиган "Ривер Плейт" ҳамда "Бока Хуниорс" жамоалари ўртасидаги Либертадорес кубоги финал баҳсига ташриф буюришади. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича бу Роналдунинг “Ювентус”га ўтгандан буён Мадридга бўладиган илк ташрифи бўлади.

Эслатиб ўтамиз, "Ривер Плейт" ва "Бока Хуниорс" жамоалари ўртасидаги дастлабки учрашув 2:2 ҳисобида якунланган эди.