Месси ва Роналдуни тенг кўрган Марадона Неймарнинг зўрлигини тан олди

 
 
Аргентина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Диего Марадона "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ва "Реал" етакчиси Криштиану Роналдуни солиштирди.
 
- Месси ва Роналдуни солиштириш қийин, - деди Диего Марадона. - Уларнинг орасидаги фарқ катта эмас. Ҳар иккиси гол уриш ва ғалаба қозонишни биладиган  кучли футболчилар. Неймар ҳам ўз ўйин услуби билан бошқалардан ажралиб туради.
 
Бугунги кунда кўпчилик журналистлар машҳур инсонлар билан суҳбатлашганда улардан Месси ёки Роналду ҳақидаги фикрини билишга қизиқмоқда. Айрим футбол мустахассислари ҳар икки чарм тўп устасининг ёшини инобатга олиб, яқин келажакда жаҳоннинг энг кучли футболчиси мавқеи Неймарга ўтишини таъкидламоқда.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!