Месси Хавини ортда қолдирди ва ноёб рекорд соҳибига айланди

Каталониянинг "Барселона" клуби Ла Лиганинг 16-тури доирасида "Леванте"ни 5:0 ҳисобида енгди.

Эътиборлиси, бу “кўк-анор ранглилар” форварди Лионель Месси учун Испания чемпионатидаги 323-ғалаба бўлди. Бу эса “Барселона” тарихидаги янги рекорд ҳисобланади. Бунгача эса бу борадаги рекорд афсонавий Хавига тегишли эди. У Ла Лигада жами 322та ўйинда зафар қучган.

Маълумот учун, 31 ёшли аргентиналик футболчи “Барселона” сафида Испания чемпионатида 2004 йил 16 октябрда “Эспаньол”га қарши баҳсда дебют қилган эди.

Маълумот учун, Месси жорий мавсум каталонияликлар сафида жами 19та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 20та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!