Месси яна тенгсиз!

"Барселона" форварди Лионель Месси Ла Лига якунлари бўйича бир нечта кўрсаткичларда тенгсиз бўлди.

Аргентиналик футболчи Ла Лиганинг якунига етган мавсумида энг яхши тўпурар (25 та гол) ва энг яхши ассистент (21 та узатма) бўлди.

Месси фаолияти давомида еттинчи марта ушбу лиганинг энг яхши тўпурари, деб топилди ва бу мутлақ рекорд ҳисобланади.

Тўпурарлар рўйхатидан 33 ёшли футболчидан сўнг, "Реал" ҳужумчиси Карим Бензема (21 та гол) ва "Вильярреал" аъзоси Жерар Морено (18 та гол) ўрин олди.

Энг яхши ассистентлар қаторига "Реал Сосьедад" ярим ҳимоячиси Микель Ойарсабаль (11 та узатма) ва "кўк-анор ранглилар"нинг яна бир футболчиси Луис Суарес (8 та узатма) кирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!