Мессидан навбатдаги ажойиб рекорд!

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лиганинг 28-туридан ўрин олган "Мальорка" (4:0) га қарши баҳсда битта гол урди ва яна 2 та голга ассистентлик қилди.

32 ёшли футболчи кетма-кет 12 йил давомида 20 тадан кўп гол уришга эришган Испания тарихидаги илк футболчига айланди.

Мессининг ушбу серияси 2008/09 йилги мавсумда бошланган. Ўшанда, у 23 та гол уришга эришганди.

Энг кўп голни 2011/12 йилги мавсумда киритган (50 та).

Криштиану Роналду "Реал" сафида бундай серияни 9 йил давом эттирган.

Месси жорий мавсум Ла Лигада 23 та баҳс ўтказиб, 20 та гол уришга эришда ва яна 14 та голли узатмани амалга оширди.

Мессининг сериясини қуйида қулай тарзда кўришингиз мумкин;

23 - 08/09
34 - 09/10
31 - 10/11
50 - 11/12
46 - 12/13
28 - 13/14
43 - 14/15
26 - 15/16
37 - 16/17
34 - 17/18
36 - 18/19
20 - 19/20.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)