Мессига

Аргентина терма жамоаси собиқ дарвозабони Уго Гаити "Барселона" сардори Лионель Мессига мадриднинг "Реал"ига ўтишни таклиф қилди.

"Месси "Реал"га ўтиши керак. У барчага ўз уйидан ташқарида ҳам юқори савияда ўйнай олишини исботлаши керак.

У бошқа клубларга ўтиши ва унвонларга эга чиқа олиши керак. Шунда Мессини Кройфф, Марадона ва Пеле билан бир қаторга қўйишимиз мумкин, акс ҳолда у оддий футболчилардан бири бўлиб қолаверади," - дейди Гаити.