Мессининг дубли

Испания Ла Лигасининг 2-тур қолдирилган баҳсида “Барселона” сафарда “Атлетик” меҳмони бўлди.

Бильбаодаги беллашув голларга бой ва муросасиз курашлар билан ўтди. Якунда эса 2:3 ҳисобида “Барселона”нинг қўли баланд келди. Каталонияликлар сафида голларни Педри (14') ва Лионель Месси (38', 62') киритган бўлса, мезбонлар сафида Иньяки Уильямс (3') ҳамда  Икер Муньяи (90') ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)