Мессининг еврокубокларда киритган голлари сони 100 тага етди
Ads

“Барселона” ҳужумчиси Лионел Месси ЕЧЛ 3-тури доирасида “Олимпиакос”га қарши бугун бўлиб ўтган баҳсда ўз ҳисобига гол ёзидириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, бу унинг учун еврокубоклардаги юбилей – 100-голи бўлди. Аргентиналик форвард  шулардан 97 тасини ЕЧЛда, қолган 3 та голни УEФА  суперкубогида киритишга эришган.

Қайд этиш жоиз, ЕЧЛ тарихидаги энг яхши тўпурар Криштиану Роналду саналади – 110 та гол.