Мессининг
Ads

“Барселона” форварди Лионель Мессининг “Ливераул”га (3:0) қарши ярим финал учрашувида киритган голи Чемпионлар лигасининг 2018/19 йилги мавсумидаги энг чиройли голи деб топилди.

Ўтказилган махсус сўровномада 31 ёшли аргентиналик футболчининг голи мухлислар томонидан энг кўп овоз тўплади.

Кейинги ўринларни эса "Ювентус" форварди Криштиану Роналдунинг "Манчестер Юнайтед" дарвозасига киритган голи ҳамда "Барселона" хавбеки Иван Ракитичнинг "Тоттенхэм" дарвозасига урган голи эгаллади.