Мессининг савияси Роналдуникидан юқори
Ads
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳамон "Барселона" етакчиси Лионель Мессини жаҳоннинг энг яхши футболчиси деб тан олишини маълум қилди.
 
- Месси - энг зўр футболчилиги аниқ, - деди Хосеп Гвардиола. - Лионель қандай ўйнаш, голлар уриш, жамоадошларини қулай вазиятга олиб чиқишни яхши билади. У ҳар доим керакли жойда тайёр туради. Бошқа футболчилар, хусусан Криштиану Роналдуни "Олтин тўп" билан табриклаган ва ҳурмат билдирган ҳолда айта оламанки, Лионель Мессининг савияси улардан юқори.
 
Куни кеча оламга машҳур The Guardian нашри "Реал" ва Португалия терма жамоаси етакчиси Криштиану Роналдуни 2016 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси орасида биринчи ўринга лойиқ кўрганди.